Тошкентда Nexia-3 дарахтга урилиб, уч киши ҳалок бўлди

16 ноябрь куни тонгда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Nexia-3 русумли автомобиль дарахтга бориб урилиши оқибатида уч киши ҳаётдан кўз юмди.
Пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, ҳодиса соат 04:50 ларда Бунёдкор шоҳ кўчасида юз берган. 2008 йилда туғилган Т.А. бошқарувидаги Nexia-3 ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилиб кетган.
Дастлабки маълумотларга кўра, аварияга автомобилнинг рул бошқарув тизимида юзага келган техник носозлик сабаб бўлган. Зарба оқибатида машина жиддий шикастланган.
Ҳодиса натижасида ҳайдовчи ва унинг икки нафар йўловчиси шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси тегишли қисми асосида жиноят иши қўзғатилган. Айни вақтда воқеа сабабларини аниқлаш бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…