Жиззахда ўқитувчи 8-синф ўқувчини калтаклаб жиддий жароҳат етказди

1 дақиқа ўқиш6
Жиззахда ўқитувчи 8-синф ўқувчини калтаклаб жиддий жароҳат етказди

Жиззах вилоятидаги мактаблардан бирида ўқитувчи 8-синф ўқувчисига нисбатан куч ишлатиб, унинг бошидан жароҳатлади. Ҳодиса Шароф Рашидов туманида содир бўлган.

Маълум қилинишича, педагог ўқувчининг бошига кўрсаткич таёқча билан урган. Ҳолат юзасидан вилоят Таълим ва илм-фан бошқармаси расмий муносабат билдирган.

Воқеадан сўнг ўқитувчи билан тузилган меҳнат шартномаси шу куннинг ўзида бекор қилинган. Шунингдек, мактаб директорига нисбатан ҳам интизомий чора кўрилиб, унинг ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима белгиланган.

Бошқарма таълим муассасаларида ўқувчиларнинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш муҳим вазифа эканини таъкидлади. Шунингдек, болаларга нисбатан ҳар қандай жисмоний ёки руҳий тазйиққа йўл қўйилмаслиги, бундай ҳолатлар қатъий қораланиши қайд этилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?