5 021
Хипчабел бўлиш учун чиа уруғи қўшилган сув: Урфга кирган ичимлик чиндан ҳам ёрдам берадими?
Фото: InterAz
Чиа уруғлари узоқ вақтдан бери самарали маҳсулот мақомига эга бўлиб, улар нон ва турли хил озиқ-овқатлар таркибига қўшилади. Шунингдек, ундан сабзавотли пудинглар тайёрланади. Сўнгги пайтларда нафақат соғлом овқатланиш тарафдорлари, балки озишни истаганлар ҳам ушбу маҳсулотга эътибор қаратмоқда. Чиа уруғлари сувга қўшилади ва натижада бир кунлик овқатланишнинг калория миқдорини мукаммал тўлдиради.
Бундан ташқари, чиа уруғи қўшилган ичимликнинг яна бир қанча фойдали жиҳатлари мавжуд. Чиа уруғи антиоксидант, оқсил, тола, витамин ва минералларга бой. Ушбу уруғларнинг озуқавий таркиби вазн мувозанати ва модда алмашинувининг яхшиланишига ёрдам берди.
Энг муҳими, чиа уруғлари суюқликни ютиш ҳисобига шишиб, ошқозонни тўлдиради. Шундан сўнг узоқ вақт мобайнида инсонга тўйинганлик ҳисини беради. Бундан ташқари ичимлик қондаги қанд миқдорини тартибга солади, бу эса ширинлик ёки бошқа кераксиз овқатларга бўлган иштиёқни чеклашга ёрдам беради.
Рецепт
Ушбу оддий ичимлик 1½ ош қошиқ чиа уруғини 200 мл совуқ сув билан аралаштирилади. Уруғларнинг яхшилаб бўкиши учун аралашмани камида бир соат давомида музлаткичда қолдириш керак. Кейин бир литр сув билан уни суюлтириш мумкин. Ичимликни янада мазали қилиш учун лимон, апельсин ёки бодринг бўлакларини қўшиш мумкин. Мазкур ичимликнинг бир литри кун давомида ичилиб, кейинги кун учун аралашманинг янгисини тайёрлаш тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Халқаро молия бозори шарҳи...
Трамп жамоаси Ким Чен Ин билан музокараларни муҳокама қилмоқда
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?