Фото: «Домашний очаг»
Ичаклар меъёрда ишлашига нафақат соғлик, балки кайфият, тушкунликка мойиллик, хотира ва ҳатто билиш қобилияти ҳам боғлиқ. Яхши овқатланиш эса фойдали бактерияларнинг соғлом мувозанатини сақлаш ва ичакларнинг кўпроқ ишлашига ёрдам бериши учун жуда муҳим. Ичакларни фаол ва бақувват сақлаш учун соғлом овқатланиш одатини ривожлантириш кераклигини билиб олиш зарур.
Магнийга бой озиқ-овқатларни кўпроқ истеъмол қилиш зарур.
Танада магний етишмаслиги ичакларда яллиғланиш ва семиришни келтириб чиқаради. Бунинг учун магнийга бой бўлган исмалоқ, ошқовоқ уруғи, жигарранг гуруч каби фойдали маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилади.
Соғлом ёғлар истеъмолини кўпайтириш фойдали.
Жуда қаттиқ парҳез тутиш мобайнида ҳам соғлом ёғлардан воз кечмаслик керак. Сабаби улар организм учун фойдали. Улар кўпроқ қора шоколад, зайтун ва зайтун мойи, авокадо, ёнғоқ ва ёғли балиқлар таркибида бўлиб, юрак хасталиги, депрессия, диабетнинг иккинчи тоифаси, инсульт, саратон, ошқозон ичак касаллиги ва вазн ортишидан ҳимоя қилади.
Углеводга бой таомларни камроқ истеъмол қилиш тавсия этилади.
Ичакнинг асосий душманлари − углеводлар бўлиб, улар ичак флорасининг мувозанатига салбий таъсир кўрсатиши ва яллиғланишни келтириб чиқариши мумкин. Кўп миқдорда толага эга таомлар эса аксинча, фойдадан ҳоли эмас.
FODMAP озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолини камайтирган маъқул.
FODMAP – бу қисқа занжирли углеводларни ўз ичига олган овқатлардир. Улар йўғон ичакда яхши сўрилмайди. Газ ҳосил бўлиши, ич кетиши ва ич қотишига ҳам олиб келади. Таъм берувчи моддалар, лактоза, айрим сабзавотлар, мева ва дуккаклилар ичакларга зарар етказиши ва жараённи бузиши мумкин. Агар уларнинг истеъмолидан сўнг қандайдир ўзгариш юз берса, бу каби маҳсулотларни аста-секин рациондан чиқариб ташлашга тўғри келади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Халқаро молия бозори шарҳи...
Трамп жамоаси Ким Чен Ин билан музокараларни муҳокама қилмоқда
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?