Одатда, аксарият офис ходимлари бош оғриғи, кўз ичи қизариши (ачишиш, қичишиш), бел санчиқлари, қорин дам бўлиши ва оёқ увишиши каби муаммолардан шикоят қилади. Ушбу ҳолат замонавий тиббиётда «офис ходими синдроми» дейилади. CCВ Матбуот хизматининг шу борадаги саволларига Санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати директорининг ўринбосари Нурмат Oтабеков жавоб беради.
— Офис ходими синдроми ўз-ўзидан юзага келмайди. Шуниси маълумки, иш стажи ҳали у қадар катта бўлмаган ходим ҳам ушбу синдром билан касалланиши мумкин. Қуйида кимлар хавф гуруҳига киритилиши ва огоҳлантирувчи симптомлар ҳақида маълумот берамиз.
Ортиқча вазн.
Хизмат тақозоси билан бир жойда ўтириб ишлайдиган кишилар камҳаракат бўлишади. Биласиз, жисмоний фаоллик суст бўлса, танада қон айланиши меъёрда кечмайди.
Ошқозон-ичак тракти касалликлари.
Асосий сабаб – нотўғри овқатланиш, шунингдек, йўл-йўлакай тамадди қилиш одатининг мавжудлиги.
Юрак-қон томир хасталиклари.
Тамаки ва спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, кўп миқдорда кофеин моддаси қўшилган ичимлик (қаҳва, аччиқ чой) ичиш, стресс, уйқусизлик – муаммонинг бош омиллари ҳисобланади.
Кичик тос аъзоси безовталиклари, бавосил.
Яна ўша гап, бир жойда узоқ вақт ўтириб ишлаш танада қон айланишини издан чиқаради. Киши аввал ҳам бавосил билан оғриган бўлса, хасталикнинг қайталаниш эҳтимоли юқори.
Қуруқ кўзлар синдроми.
Компьютердан мунтазам фойдаланувчиларда кўз ичи қизариши (ачишиш, ёшланиш) ҳолати кўп кузатилади. Сабаби эса монитордан тарқалувчи ёрқин нурдир. Шунингдек, кондиционер ҳавоси ҳам кўзларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Нафас йўллари касалликлари.
Хонада 5-6 нафар ходим ишласа ва улардан бири гриппга чалинган бўлса, касаллик қўзғатувчи инфекция ҳаво-томчи йўли орқали бошқаларни ҳам зарарлаши мумкин.
Мушак ва бўғим оғриқлари.
Ҳаракатсиз ҳолатда (кўпинча энгашиб ўтириш) узоқ вақт ўтирилса, бўғимлар «қотиб» қолади. Қон етиб келиши тўлиқ бажарилмагани боис оёқ увишади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Суткасига 8 соатдан кам ухлаш ортиқча вазн тўплашга сабаб бўлади

Иммунитетни оширувчи ва ўнлаб касалликларни даволашда яхши самара берувчи гулқанд ҳақида эшитганмисиз?

Мевалар вазн ташлашга қандай тўсқинлик қилади?

Тушкунлик, чарчоқ, ортиқча вазн. Спорт билан шуғулланиш вақти келганини билдирувчи белгилар

Актриса Луиза Расулова туғилган кунини нишонламоқда (фото)

Қизлар қайси спорт тури билан шуғуллангани маъқул?