Фото: Freepik
Нонушта нафақат кун давомида энергияга тўла бўлиш, балки кайфият аъло даражада бўлишининг ҳам гарови ҳисобланади. Фойдали маҳсулотлар билан қилинган тўғри тановул кун бўйи тўқ тутгани сабаб киши пала-партиш овқатланмайди, организмда эса муаммо кузатилмайди.
Тухум
Тухумни ҳар куни истеъмол қилиш, шу билан бирга турли усулда тайёрлаш мумкин. Тайёрлашга узоқ вақт кетмаслиги эса эрталабдан иш ёки ўқишга шошадиганлар учун айни муддао. Тухумнинг сариғида бир қанча кўз касалликлари, хусусан, катарактанинг олдини олиш хусусиятига эга бўлган антиоксидантлар лютеин ва зеаксантин бисёр бўлади. Шунингдек, ушбу маҳсулот мия ва жигар саломатлиги учун муҳим бўлган муҳим озиқа моддаси холинни ўз ичига олади. Уч дона катта тухумда 20 грамм юқори сифатли оқсил мужассам бўлади.
Йогурт
Мазали ва қоринни тўқ тутиш хусусиятига эга бўлган мазкур йогуртни нафақат ўзини, балки ёнғоқ, асал ва мевалар билан ҳам қўшиб истеъмол қилиш мумкин. Йогуртда очлик ҳиссини бартараф этадиган, шунингдек, метаболизмни жадаллаштириб, тўқ бўлишни таъминлайдиган оқсиллар мўл бўлади.
Қаҳва
«Бахт эликсири» деб таъриф бериладиган қаҳва таркибидаги кофеин уйғонишга ёрдам беради, кайфиятни кўтаради. Бироқ уни меъёрида истеъмол қилиш ҳамда мазали бўлиши учун бошқа қўшимчаларни қўшиб, калория ортиб кетмаслигига эътибор бериш керак.
Кўк чой
Қаҳвани ёқтирмайдиганлар учун кўк чой энг яхши вариант. Бир финжон кўк чой таркибида қаҳвадагидан икки карра кам кофеин мавжуд.
Сули ёрмаси
Мазкур фойдали ёрма таркибида холестеринни камайтириш учун ҳиссаси юқори бўлган, шунингдек, саломатлик учун фойдали клетчаткалар миқдори кўп бўлгани сабаб ҳам ундан тайёрланган бўтқа билан тонгни бошлаш тавсия қилинади.
Чиа уруғи
Тўйимли ҳисобланган чиа уруғи ҳам сули ёрмаси сингари клетчаткаларнинг кони. Ўтказилган тадқиқотларда қандли диабетга чалинган беморлар мунтазам равишда чиа уруғини истеъмол қилганидан кейин очлик ҳиссини туйиши камайгани ҳамда қондаги қанд миқдори ва артериал қон босими меъёрга келгани аниқланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилганда Бизнес-омбудсман хабардор этилади
Қидирувдаги машинага бошқа авторақам тақиб юрилгани маълум бўлди
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
Филиппин пойтахтида бошланган ёнғинда мингга яқин уйлар ёниб кетди
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди