Фото: Freepik
Куннинг ўтиши, саломатлик ва кайфиятнинг қандай бўлишида нонуштанинг роли беқиёс экани сабаб ҳам тонгни мазали ва фойдали маҳсулотлар билан қарши олиш муҳим саналади.
Долчин қўшинг
Нонуштага йогурт, сули ёрмаси ёки шунчаки қаҳва ва бутерброд истеъмол қилишингиздан қатъи назар, унга бироз долчин қўшинг. Уни ҳар куни истеъмол қилиш қондаги қанд миқдори ва ҳужайраларнинг инсулинга сезувчанлигини камайтиради. Қолаверса, долчиннинг хушбўй ифори стрессни камайтириб, кун давомида аъло кайфиятда бўлишга ҳисса қўшади.
Асал ёки ёнғоқ ёғи
Бўтқа, сирник ёки бутербродга мураббо ўрнига асал ёки ёнғоқ ёғи қўшиб истеъмол қилинг. Таркибида шакар йўқ бўлган ёнғоқ ёғи клетчатка ва оқсилга бой экани билан узоқ вақт давомида тўқ тутади. Шу билан бирга саломатлик ва мия фаоллиги учун ҳам жуда фойдали саналади.
Ширин йогуртни оддийсига алмаштиринг
Таркибида оқсил кўп бўлган йогурт кунни бошлаш учун энг яхши вариант ҳисобланади. Оқсил узоқ вақт тўқ тутади, сут ёғи, кальций ва D витамини эса бутун организмдаги тизимлар учун фойда бўлади. Пробиотиклар ичаклар саломатлигини яхшилайди. Ўзингиз тайёрламайдиган бўлсангиз, дўкондаги табиий деб ёзилган вариантларга эътибор қаратинг. Таъм кучайтиргич ва бошқа қўшимчаларсизидан танлаб, мазали бўлиш учун мева ёки асал қўшинг.
Нонуштага тухум истеъмол қилинг
Нонуштага тухум ейиш қоринни кун давомида тўқ тутиш билан бирга, қиш ва кузда эҳтиёж юқори бўлган D витамини билан таъминлайди, қон томирлари ва юрак фаолиятини яхшилайди. Қолаверса, уни тонгда истеъмол қилиш, қондаги қанд ва холестерин миқдорининг меъёрда бўлишига ҳисса қўшади.
Мева ва сабзавотлар
Сабзавот ва мевалар саломатлик учун муҳим бўлган витамин ва минераллар, шунингдек, клетчатка ҳамда сувнинг кони саналади. Айнан шу сабаб ҳам ҳар тонг нонуштани мева ва сабзавотлардан тайёрланган мазали егуликлар билан бошлаш тавсия қилинади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Европа Чемпионлар Лигасининг 5-турида қандай натижадар қайд этилди?
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди