Фото: «Unsplash»
Aмерикалик диетологлар эркаклар учун ниҳоятда фойдали бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини маълум қилишди. Бу ҳақда Eat This, Not That! нашри хабар бермоқда.
Нутрициолог Кери Ганс эркаклар таомномасига бодомни киритиш керак, деб ҳисоблайди.
«Магнийнинг ажойиб манбаи», — дейди у. — Тадқиқотларга кўра, магний етишмовчилиги бўлган эркакларда тестостерон даражаси паст. Магнезиум юрак-қон томирлар соғлиғи учун муҳим, мушак ва асабнинг меъёрда ишлашини таъминлайди ва ҳужайраларингиз энергия ишлаб чиқаришга ёрдам беради».
Диетолог Эми Шапиро эркакларга ликопенга бой маҳсулотлар, масалан, помидор истеъмол қилишни маслаҳат беради. Aнтиоксидант ҳар тўққизинчи эркакда учрайдиган простата бези саратонининг олдини олишга ёрдам беради.
Диетолог Кристи Бриссеттнинг сўзларига кўра, простата бези саратони кўпроқ семизликдан қийналаётган одамларга хавф солади. Ортиқча вазн билан боғлиқ муаммоларга дуч келмаслик учун кўпроқ мева-сабзавот, хусусан, черника истеъмол қилишни тавсия этади.
«Бир стакан черника атиги 80 килокалорияга эга бўлиб, у ўсимлик толаси (бир стаканда 3,6 г) ва С витамини (бир стаканда 3,9 мг)нинг яхши манбаи», — дейди мутахассис.
Лиззи Лакатос ва Тэмми Лакатос-Шеймз исмли диетологлар эркакларга зарарли бифштекс ва бекон ўрнига кўпроқ сардина истеъмол қилишни маслаҳат беришади.
«Сардина оқсилга бой ва яллиғланишга қарши ва сурункали касалликлар, шу жумладан, юрак хасталиги ва шу билан боғлиқ триглицеридлар ва қон босими ёки артериялардаги атеросклеротик тиқинлар каби хавфли омиллар хавфини камайтирадиган омега-3 ёғ кислоталарининг энг яхши манбаларидан биридир», — дейишади улар.Бошқа мутахассислар ҳар куни исмалоқ, йогурт, картошка, авокадо, тарвуз ва дон маҳсулотларини ейишни маслаҳат беришади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Лукашенко полшалик қочоқ судяга бошпана тақдим этди
Такер Карлсон: Зеленский ўз муддатини ўтаб бўлган ва ҳокимиятда қолишда давом этмоқда
Россия армиясининг «Жануб» қўшинлар гуруҳи қўмондони лавозимидан четлатилди
Исроилнинг Иорданиядаги элчихонаси ёнида отишма юз берди
Тайваннинг собиқ президенти Украина борасида кутилмаган баёнот берди