Ҳиндистонда оқ танли ва сариқ сочли чақалоқ ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди (видео)

Ҳиндистонда оиласининг бошқа аъзоларидан ташқи кўриниши билан кескин фарқ қиладиган чақалоқ интернет фойдаланувчиларининг эътиборини тортди. Оқ териси ва сариқ сочлари билан ажралиб турадиган боланинг видеоси ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, турли мунозараларга сабаб бўлмоқда.
Тарқалган видеода ҳиндистонлик аёл ўғлини чўмилтираётгани акс этган. Кадрларни томоша қилган фойдаланувчилар чақалоқнинг ноодатий кўринишига ҳайрат билдирган. Айниқса, унинг оппоқ териси ва оч рангдаги сочлари кўпчиликнинг диққатини тортган.
Маҳаллий аҳоли орасида эса болага нисбатан турли қарашлар пайдо бўлган. Айримлар унинг ташқи кўринишини ғайриоддий ҳодиса сифатида баҳолаб, ҳатто уни «Ерга тушган худо» деб атамоқда.
Видео остидаги изоҳларда ҳам фойдаланувчилар ҳайратини яширмаган. Бироқ боланинг ташқи кўриниши билан боғлиқ ҳолатнинг аниқ сабаблари ҳақида ҳозирча ишончли маълумот берилмаган.
Мутахассислар таъкидлашича, чақалоқларнинг тери ва соч ранги ирсий омилларга боғлиқ бўлиб, айрим генетик хусусиятлар оиланинг бошқа аъзоларида яққол намоён бўлмаслиги ҳам мумкин. Шу сабабли фақат видеога қараб боланинг келиб чиқиши ёки соғлиғи ҳақида хулоса чиқариш тўғри эмас.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…