Терлаш ташвишланишга сабаб бўла оладими?

1 дақиқа ўқиш3.2K
Терлаш ташвишланишга сабаб бўла оладими?
Фото: Woman’с Day.ru
Тер ажралиши табиий, аммо ҳар доим ҳам ёқимли бўлмаган физиологик жараён ҳисобланади. Терлаш орқали организм ўзининг ҳароратини меъёрга келтиради. Масалан, иссиқ ва тренировка вақтида тер ажралиши орқали тана совийди. Аммо айрим вақтларда терлаш саломатликда муаммо борлигидан дарак бериши мумкин.

Танадан совуқ тер ажралиши ташвишланишга сабаб бўла олади. Терапевт шифокор Людмила Лапанинг маълум қилишича, муздек тер ажралиши ўпкалардаги яллиғланиш жараёни ёки сурункали касалликларнинг зўрайишидан дарак бериши мумкин. Беэътибор бўлмаслик, ҳарорат ўзгарганида эса шифокорга мурожаат қилиш керак.

Совуқ тернинг ҳаддан кўп ажралиши вирусларнинг организмга ҳужум қилганининг белгиси ҳам бўлиши мумкин. Бундай вақтда ҳам юқорида таъкидланганидек, шифокорга боришни кечга қолдирмаслик керак.

«Терлаш эндокрин тизими билан боғлиқ экани сабаб бунга бефарқ бўлмаслик керак. Тахикардия (юракнинг тез уриши) кузатилганда кўпчилик кардиологга мурожаат қилади, аммо бу кўпроқ эндокринологик муаммо ҳисобланади», — дейди Людмила.

Организм ўзида қандайдир муаммо борлиги ҳақида турли симптомлар орқали хабар беради ва шу сабаб ҳам исталган ўзгаришни инкор қилмаслик, эътибор бериш тавсия қилинади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?