Фото: «Домашний очаг»
Парҳезшунослар терининг таранг бўлиши ва ажин тушишининг олдини олишга ёрдам берадиган 10 маҳсулот ҳақида маълумот берди.
Лавлаги
Қандай фойда беради? Организмни тозалаш хусусиятига эга бўлган лавлаги энг яхши абсорбент деб аталади. Уни мунтазам равишда истеъмол қилиш тери аҳволини яхшиланишига ҳисса қўшади. Ҳуснбузарлар камаяди, терининг ранги тиниқлашади, тери ҳужайралари кўпроқ кислород билан тўйинади. Самара бериши учун кунига битта лавлаги истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Петрушка
Қандай фойда беради? Ушбу кўкат терининг ёшартиришда аҳамиятли бўлган энг яхши антиоксидант ҳисобланган глутатионни ишлаб чиқарилишини жадаллаштиради. Организмнинг глутатион ишлаб чиқариши генетик жиҳатдан аниқланади, сўнгги тадқиқотларда эса 30 фоиз одамда глутатионнинг фаоллиги етарли эмаслиги аниқланган. Яхши самара бериши учун кунига 3-4 боғ кўкат истеъмол қилиш керак.
Қовоқ пистаси
Таркибида рух моддаси бисёр экани сабаб ушбу маҳсулот тери аҳволини яхшилаб, эластиклигини таъминлайди. Шунингдек, ушбу модда эпидермис ҳужайраларини ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилади, ажин тушишининг олдини олади. Кун давомида унинг бир ҳовучини истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Сариёғ
Терини силлиқ бўлиши, қизаришлар камайиши, эпидермиснинг оптимал намлик балансини сақлайди. Фойдаси бўлиши учун унинг бир ўрамини ҳафта давомида истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Ёғли балиқ
Яллиғланишга қарши хусусиятга эга бўлган ёғ кислоталари тери, тирноқ ва сочларнинг ҳолатини яхшилайди, майда ажинларни камайтиради. Тери учун энг яхши маҳсулотлардан бири ҳисобланган балиқни ҳафта давомида 300 г истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Какао
Организмга эркин зарар етказиши мумкин бўлган радикаллар билан курашиб, эпидермисдаги яллиғланиш жараёнларини камайтиради. Яхши фойда бериши учун кун давомида бир чой қошиқ қўшиб ичимлик, йогурт ёки бўтқа тайёрлаш тавсия қилинади.
Бодом
Терини таранглаштирадиган мазкур маҳсулот таркибида агринин борлиги ҳисобига ҳам қон томирлар мустаҳкамлаб, куперознинг олдини олади. Кунига 10-15 дона истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Томат пастаси
Помидор таркибида бошқа маҳсулотлардан фарқли равишда термик ишлов берилганда яхшироқ самара берадиган ликопин мужассам. Шу сабабдан ҳам томат пастаси барра помидордан фойдалироқ ҳисобланади. Ликопин эркин зарар етказадиган радикаллар таъсирини камайтирадиган энг яхши антиоксидант ҳисобланади. Кун давомида 2 ош қошиқ томат пастаси ва бир стакан томат шарбатининг ўзини ёки соус кўринишида истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Лимон
Организмдан токсинларни чиқариш хусусиятига эга бўлган лимон иммун тизимини мустаҳкамлаб, терининг ҳимоя функциясини ҳам яхшилайди. Терини яшартириш хусусиятига эга бўлган мазкур маҳсулотни истаганча ейиш мумкин.
Занжабил
Яллиғланиш жараёнларини секинлаштириб, шишларни бартараф қилади, терига таранг ва тиниқликни қайтаради. Илдизини қирғичдан чиқариб 1 ош қошиғини чойга қўшиб истеъмол қилиш тавсия қилинади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...