Қашқадарёда хўроз сабаб қўшнилар жанжаллашди — иш судгача етиб борди

1 дақиқа ўқиш179
Қашқадарёда хўроз сабаб қўшнилар жанжаллашди — иш судгача етиб борди

Қашқадарёда хўрознинг баланд овозда қичқириши қўшнилар ўртасида жанжалга сабаб бўлди. Можаро маъмурий ишга айланиб, судгача етиб борди.

Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида яшовчи фуқаролар ўртасида хўроз сабаб келиб чиққан можаро судда кўриб чиқилган. Суд ҳужжатларига кўра, 2026 йил 23 июль куни фуқаро қўшниси билан хўрозининг қичқириши юзасидан тортишиб қолган ва уни ҳақорат қилган.

Мазкур ҳолат Нишон туман суди томонидан кўриб чиқилиб, фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилган.

Суд унга 824 минг сўм миқдорида жарима тайинлаган.

Фуқаро суд қароридан норози бўлиб, кассация шикояти билан мурожаат қилган. Бироқ кассация инстанцияси шикоятни қаноатлантирмаган ва аввалги суд қарорини ўзгаришсиз қолдирган.

Шу тариқа, оддий хўрознинг баланд қичқириғи сабаб бошланган қўшнилар ўртасидаги тортишув маъмурий иш билан якунланган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?