Маданият ходими Ўткир Тоҳиров 85 ёшида вафот этди

1 дақиқа ўқиш130
Маданият ходими Ўткир Тоҳиров 85 ёшида вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Ўткир Дадақўзиевич Тоҳиров 85 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги маълум қилди.

Ўткир Тоҳиров 1941 йил 1 август куни Тошкент шаҳрида туғилган. У қарийб 60 йил давом этган меҳнат фаолияти давомида мамлакат маданияти ва санъати ривожига ўз ҳиссасини қўшган.

Фаолияти давомида у маданият уйлари ва истироҳат боғларида бадиий раҳбар, Ўзбекистон телерадиокомпаниясида бадиий жамоалар инструктори, туман маданият бўлими мудири ҳамда театр директори каби лавозимларда ишлаган.

Ўткир Тоҳировнинг профессионал фаолиятида Республика халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик марказидаги фаолияти алоҳида ўрин эгаллайди. У 1979–2014 йилларда ушбу марказ директорининг ўринбосари сифатида ишлаб, халқ ижодиётини ривожлантириш, маданий-маърифий тадбирларни такомиллаштириш ва соҳа мутахассисларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилган.

Унинг маданият соҳасидаги кўп йиллик фаолияти давлат томонидан муносиб баҳоланиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими фахрий унвони ҳамда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

Маданият вазирлиги марҳумнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари, яқинлари, шогирдлари ва ҳамкасбларига ҳамдардлик билдирган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?