"Уммон" гуруҳи Бухородаги бекор қилинган концертига изоҳ берди

"Уммон" гуруҳи Бухородаги бекор қилинган концертига изоҳ берди

"Уммон" гуруҳи интервюларидан бирида Бухорода ўтказилиши режалаштирилган, бироқ бекор қилинган концерт дастури ҳақида гапирди. Гуруҳ аъзоси Шохруҳ Исамуҳаммедов концертнинг бекор бўлишига ташкилотчи билан юзага келган келишмовчиликлар сабаб бўлганини айтди.

Суҳбат давомида хонандаларга бошқа ҳудудлардаги концертларидан сўнг Бухородаги чиқишлари атрофида турли танқидлар ва салбий фикрлар кўпайгани ҳақида савол берилди.

«Асосий айбдор, деса ҳам бўлади, бу — организатор. Чунки биз организаторга ишониб борамиз. Биз Бухородаги концертга тайёр эдик, лекин келишмовчиликлар бўлди. Бизнинг талабларимиз ва ўртамиздаги келишувлар организатор томонидан бажарилмади. Шунинг учун шундай бўлиб қолди», — деди Шохруҳ Исамуҳаммедов.

У Бухородаги мухлисларни қадрлашини ва улар учун тез орада хушхабар бўлишини ҳам таъкидлади.

«Бизда, Худо хоҳласа, Бухорога жуда катта янгилигимиз бор. Бухоролик мухлисларимизни жуда яхши кўрамиз. Уларни ҳеч қачон хафа қилгимиз келмайди. Тез кунда бу янгилигимизни эълон қиламиз», — деди гуруҳ аъзоси.

Журналистнинг «Балки қандайдир концерт бўлар?» деган саволига Шохруҳ Исамуҳаммедов: «Концерт билан, Худо хоҳласа, хурсанд қиламиз», — дея жавоб берди.

Концерт қачон бўлиши ҳақидаги саволга эса хонанда ҳозирча аниқ сана белгиланмаганини, бироқ бу борада иш олиб борилаётганини айтди.

«Ҳозир шу нарсанинг устида шуғулланяпмиз. Концертлар жуда кўп эди, шу концертлардан озгина бўшадик. Энди, Худо хоҳласа, шу билан шуғулланяпмиз. Тез кунда албатта эълон қиламиз», — дея гапини якунлади хонанда Шохруҳ Исамуҳаммедов.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар