Тошкентда мотоцикл учта транспорт иштирокида аварияга учради

1 дақиқа ўқиш174
Тошкентда мотоцикл учта транспорт иштирокида аварияга учради

Тошкент шаҳри Миробод туманида мотоцикл, GAZ-5312 ва KIA K5 иштирокида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Авария оқибатида мотоцикл бошқарган 21 ёшли йигит вафот этди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумотига кўра, воқеа 25 сентябрь куни соат 22:45 да Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг 83-мактаб қаршисидаги қисмида юз берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2005 йилда туғилган Ж.Ш. мотоциклда ҳаракатланиб кетаётганда оралиқ масофани сақламаган. Натижада у ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланган, 1994 йилда туғилган Т.Л. бошқарувидаги GAZ-5312 русумли транспорт воситасига бориб урилган.

Тўқнашувдан сўнг мотоцикл ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши томондан келаётган 2001 йилда туғилган Ш.С. бошқарувидаги KIA K5 автомобили билан ҳам тўқнашган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида мотоцикл ҳайдовчисига воқеа жойида биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Шунга қарамай, у шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?