10:35 / 29.05.2021
2 467

Нонушта қилмаганда организмда қандай ўзгаришлар кузатилади?


Фото: Freepik
Нонушта кунлик энергия манбаи, метаболизм ва мия фаолиятида муҳим рол ўйнайди. Нонушта қилмаслик нафақат саломатлик балки руҳий ҳолатга ҳам таъсир қилмай қолмайди.

Юрак касалликлари келиб чиқиш хавфи юқори бўлади
Гарвард олимлари ўтказган тадқиқотда мунтазам равишда нонушта қилмайдиган кишиларда юрак-қон томир касалликларининг келиб чиқиш хавфи юқори бўлиши аниқланган. Мутахассислар ҳамма гап организмга энергия етишмагани сабаб юзага келадиган стрессда деб ўйлайди. Бунинг ҳисобига метаболизм ва гормонал баланс ўзгаради ҳамда юрак касалликларига олиб келадиган ортиқча вазн йиғиш кузатилади.

Иккинчи даражадаги қандли диабет
Доимий равишда нонушта қилмасликни афзал биладиган кишиларда иккинчи даражадаги қандли диабетнинг келиб чиқиш хавфи юқори бўлади. Гарвард университетида ўтказилган тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, организмда қандли диабетнинг келиб чиқишига сабаб бўладиган инсулинга боғлиқ муаммоларнинг пайдо бўлишига олиб келади.

Кескин вазннинг ортиши
Аксарият кишилар қанча кам ейилса, ортиқча килолардан шунча тез қутилиш мумкин, деб янглиш фикрлайди. Бир неча тадқиқотлар нонушта қилмаслик ва секин вазн ташлаш ўртасида боғлиқлик борлигини аниқлаган. Гап шундаки, эрталаб ҳеч нима истеъмол қилинмагани ҳисобига тушлик вақти кўпроқ тановул қилиниши мумкин.

Метаболизм ёмонлашади
Доимий равишда нонушта қилинмаса, бор энергияни тежаш ва зарур бўлгунича ушлаб туриш учун метаболизм секинлашади, қабул қилинган калория энергияга айлантирилмасдан «қора кун»ларга олиб қўйилади.

Когнитив қобилиятлар
Иш, ўқиш ёки имтиҳондан аввал нонушта тановул қилинмаганда мия сустроқ ишлайди, диққат қилиш ва хотира билан боғлиқ муаммолар кузатилади. Нонушта қилинмаганда миянинг асосий «ёнилғиси» ҳисобланган глюкозанинг қондаги миқдори камаяди. Куннинг биринчи қисми самарали ўтиши учун углевод ва оқсилга бой маҳсулотлар билан нонушта қилиш керак.

Энергия миқдори камаяди
Спорт билан шуғулланувчилар, айниқса, энергияси тугаб қолмаслиги учун ҳам нонушта қилиши зарур. Висконсин университетида ўтказилган тадқиқотларда нонушта 25 фоиз кунлик энергия билан таъминлаши аниқланган.

Оғиздан бадбўй ҳид анқийди
Тонгги овқатланиш тил, тишлар ва милкни бадбўй ҳид келтириб чиқарадиган бактериядан тозалайдиган сўлак ажралиб чиқишини рағбатлантиради.

Кортизол миқдори кўпаяди
Стресс гормони кортизол миқдорининг доимий равишда юқори бўлиши эндокрин, ҳазм ва юрак-қон томир тизимининг ишдан чиқишига олиб келиши мумкин. Калифорния университети олимларининг 2014 йилда ўтказган тадқиқотларида доимий равишда нонушта қилмайдиган аёлларда бошқаларга нисбатан кортизол миқдори юқори экани аниқланган.

Менструал циклда муаммолар
2009 йил Японияда ўтказилган тадқиқотларда нонушта қилмаган талабаларда менструал цикл билан боғлиқ муаммолар юзага келгани аниқланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нонушта қилмаганда организмда қандай ўзгаришлар кузатилади?