23:26 / 15.06.2021
3 322

Юқори қон босимини туширишнинг табиий усуллари


Фото: «Домашний очаг»
Гипертония саломатлик билан боғлиқ хавфли оқибатларга олиб келгани сабаб илк симптомларданоқ зарур чораларни кўриш керак.

Соғлом овқатланиш
Энг аввал, кундалик овқатланишни йўлга қўйиш, туз, ҳайвон ёғи ва оқ нон истеъмолидан тийилиш, бунинг ўрнига кўпроқ мева ва сабзавот ейиш керак. Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, парҳезнинг ўзи билан 2 ойда қон босимини олтитага камайтириш мумкинлиги аниқланган. Калийга бой банан, апельсин, картошка ва табиий йогурт, магнийнинг кони бўлган яшил сабзавотлар, донли ва дуккакли маҳсулотлар ҳамда ёнғоқ, айниқса, фойдали ҳисобланади.

Тузли маҳсулотлардан тийилинг
Парҳезшунослар, энг аввало, таркибида туз бисёр бўлган ярим тайёр ва колбаса маҳсулотларидан тийилиш кераклигини таъкидлайди.

Шифобахш дамламалар
Чой ва айрим шифобахш ўтлар дори сингари таъсир қилиб, қон босимини туширади. Масалан, бўритароқдан тайёрланган чой қон-томирларни кенгайтириб, тонгги қаҳванинг ўрнини босиши, тинчлантириши ва тетиклаштириши мумкин.

Жисмоний фаоллик
Югуриш, сузиш, рақс, умуман, исталган жисмоний фаоллик юрак ва қон томирларни мустаҳкамлаб, қон босимининг меъёрда бўлишини таъминлайди. Самара яхши бўлиши учун кун давомида 20 дақиқа машқларга вақт ажратиш керак бўлади. Аммо шунга қарамай, машғулотлардан аввал шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Қизиқарли факт: Теннис тўпини 10 дақиқа давомида қўлда ушлаш туриш қон босимини сезиларли даражада пасайтириши мумкин. Бундай машқ давомида кафтдаги фаол нуқталар уқаланади ва икки ҳафтадан кейин қон босим кўрсаткичи эски ҳолига қайтиши мумкин бўлади.

Қалб ва тана
Ўзингизга вақт ажратиб, дам олишни ҳам билинг. Асабийлашиш ва зўриқиш стресс гормонининг ишлаб чиқарилишини жадаллаштириб, қон босимининг ошишига ҳисса қўшади. Шуни инобатга олган ҳолда кун давомида 10 дақиқани медитацияга ажратинг. Стрессга сабаб бўладиган ҳар қандай нарсадан узоқ юринг, қон босимингиз меъёрдан баланд бўлмаса ҳам, профилактикани ҳозироқ бошланг. Унутманг, қон босимининг меъёрда бўлиши, соғлом ва бахтли бўлишингизга ҳисса қўшади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Юқори қон босимини туширишнинг табиий усуллари