Фото: Freepik
Ҳавонинг зарарланиши ҳақида гап кетганда хаёлга шаҳар, кўчалардаги тутунлар ва чанглар келади. Аммо АҚшнинг атроф-муҳитни ҳимоя қилиш агентлиги маълумотига кўра, хонадон ичидаги ҳаво кўчадагидан 2-5 карра ифлос бўлади. Уйда эркин ва хавфсиз нафас олишга ёрдам берадиган тавсияларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Чангюткичдан тез-тез фойдаланинг
Шолча ва гиламларни чангюткич билан тозалаш ҳаводаги аллергенларни тозалашни энг яхши усули ҳисобланади. Айнан шу сабаб ҳам ҳеч бўлмаганда ҳафтада бир марта, уйингизда ҳайвон боқадиган бўлсангиз, икки марта чангюткич ёрдамида тозалаш тавсия қилинади. Шу билан бирга вақти-вақти билан фильтрларни тозалаш ва алмаштириб туриш керак. Бундан ташқари, йилда бир марта бўлса ҳам гиламларни буғ ёки тозалаш воситаси ёрдамида тозалашни унутманг.
Чойшабларни алмаштириш
Чойшаб ва тўшаклар туфайли ётоқхона аллергияси борлар учун уйдаги энг хавфли жой бўлиши мумкин. Шу сабаб ҳам чойшабларни, ёстиқ жилдларни тез-тез ювиб туришни, тўшакларни чангюткич билан тозалашни канда қилмаслик тавсия қилинади. Тўшак ғилофини мунтазам равишда ювиш, тўшакларни эса бир ойда бир-икки марта тозалаш кифоя.
Ҳавони тозалаш
Ёпиқ жойда чанг ва моғор пайдо бўлиши эҳтимоли кўп бўлади. Айниқса, ювиниш хонаси, ҳожатхона ва ошхона энг хавфли ҳудуд саналади. Шу сабаб ҳам айнан шу хоналарда ҳаво айланишини текшириш, ҳаво нам эмаслигига ишонч комил бўлиши керак. Тез-тез дарчаларни очиб туришни унутманг.
Намликни назорат қилиш
Хонадонингиздаги ҳавонинг намлик даражаси 50 фоиздан юқори бўладиган бўлса, моғор икки карра, 80 фоизда эса уч карра кўпайиши мумкин бўлади. Шуларни инобатга олган ҳолда, ҳавони қуритадиган махсус қурилмалардан фойдаланинг. Иложи бўлмаса, ҳавони тез-тез алмаштириб туринг.
Токсинлардан қутилиш
Афсуски, аксарият ҳолларда хонадондаги ҳавонинг ифлосланишига ўзимиз сабабчимиз бўламиз. Хушбўй ифор таратадиган шам ва воситалардан кўп фойдаланилганда ҳаводаги аллергенлар концентрацияси ортади. Шу сабаб ҳам хоналарни тез-тез шамоллатиш, исталган бўёқ, лак ва уйни таъмирлаш учун ишлатиладиган бошқа воситалар таркиби билан танишиб чиқиш керак. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...