Фото: Pinterest
Нафақат нотўғри овқатланиш, ҳаракатсиз турмуш тарзи ва касалликлар, балки ҳар куни фойдаланадиган одатий нарсалар вазннинг ортишига олиб келиши мумкин. Шундай қилиб, ҳар бир уйда мавжуд ва мунтазам равишда ишлатадиган баъзи нарсалар гормонал мувозанат ва метаболизмни бузиши мумкин. Улардан фойдаланишни тўхтатиш – бу соғлиққа ҳам, қоматга ҳам фойда келтиради.
Ароматик маҳсулотлар
Фото: «Домашний очаг»
Ҳаммаси эмас, албатта, фақат фталатларни ўз ичига олганлари – хушбўйлантириш учун масъул кимёвий моддалар. Яқинда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, фталатлар организмда тўпланиши ва метаболизмга таъсир қилиши мумкин. Косметика воситалари, шампунлар ва уй тозалаш воситаларининг ёрлиқларини диққат билан текшириш зарур, агар у ерда фталатлар топилса, уларни ишлатиш тавсия этилмайди.
Консерваланган маҳсулотлар
Фото: «Домашний очаг»
Бисфенол А (БПА) – кимёвий эстрогенга ўхшаш модда бўлиб, баъзида консерва тайёрлашда ишлатилади. Кўпгина ҳолларда бу хавфсиз, лекин юқори кислотали овқатлар, масалан, консерваланган помидорлар билан биргаликда у озиқ-овқатга, кейин эса танага кириши мумкин. Сотиб олишдан олдин консерва таркибини текширишни унутманг.
Елим идишлар
Фото: «Домашний очаг»
Юқорида айтиб ўтилганидек, худди шу фталатлар пластмассаларда ҳам мавжуд бўлиб, қиздирилганда улар озиқ-овқатга осонгина кириб боради. Шунинг учун, ҳеч қачон таом иситиш учун елим идишлардан фойдаланмаслик ёки улардан иссиқ овқат истеъмол қилмаслик лозим. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, доимо овқатларни пластмасса идишда иситадиганлар, бундай идишдан воз кечганларга қараганда, уч баравар кўпроқ вазнга эга бўлади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди