Қиролича Елизавета IIнинг узоқ умр кўриш сирлари очилди – у апрел ойида 95 ёшга тўлганди. Бу ҳақда Express нашри ёзмоқда.
Биринчидан, Британия монархи тўғри овқатланади. Унинг собиқ ошпази Даррен Макгрэдининг сўзларига кўра, Елизавета II сабзавотли балиқ ёки гўштни афзал кўради ва таркибида углеводлар мавжуд маҳсулотларни камроқ истеъмол қилишга ҳаракат қилади.
Қироличанинг севимли таомларидан бири бу исмалоқ қўшилган Довер камбалидир. Бундан ташқари, у нонушта, тушлик ва кечки овқатни ўз вақтида истеъмол қилади.
Иккинчидан, Елизавета II жисмоний тарбия билан шуғулланади. Спортга бефарқ муносабатда бўлишига қарамай, енгил жисмоний машқларни мунтазам бажаради.
Аввалроқ Британия қироллик оиласида денгиз маҳсулотлари ва саримсоқ, пишириш тақиқланганлиги ҳақида хабар бергандик.
Қироллик ошхонасида 15 йилдан ортиқ ишлаган ошпаз Грейди қиролича оддий овқатни афзал кўришини маълум қилган. Елизавета II нинг тонги одатда чой ва ёрма билан бошланади. У, шунингдек, йогурт ва мармеладли тостга ҳам йўқ демайди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда