Электр энергияси ва табиий газ нархларини белгилашда «ижтимоий норма» тизими бутун мамлакат бўйлаб жорий қилинади.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Молия ҳамда Энергетика вазирликларининг қўшма баёнотида айтилишича, бу борада тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси яқин кунларда жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Жамоатчиликнинг барча таклифлари кўриб чиқилади.
Бу нима дегани?
Энг аввало энергия ресурслари бозор нархига ўтади. Аммо бу даврда аҳолининг кам таъминланган ва паст даромадли қатлами манфаатлари ижтимоий ҳимоя қилинади. Жумладан, пенсия ва болалари учун нафақа олувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилади.
Таъкидлаш жоизки, давлат томонидан энергия ресурслари нархларини «шартли субсидиялаш» амалиёти сақлаб қолинади. Бироқ, «шартли субсидиялар»ни тақсимлашда ижтимоий ҳимоя самарадорлигини ошириш мақсадида «ижтимоий норма» тизими бутун республика бўйича амалга киритилади.
Ижтимоий норма нима дегани?
Энергия истеъмол қилишнинг ижтимоий нормаси сифатида аҳоли томонидан имтиёзли тариф бўйича тўланадиган маълум миқдордаги энергия тушунилади. Яъни, муайян белгиланган миқдоргача нисбатан пастроқ (имтиёзли) нархда сотилади ва бу миқдордан ошиғи эркин бозор нархида сотилади.
Шартли субсидия нима дегани?
Электр энергиясининг 1 кВт соатининг таннархини 800 сўм деб олсак, бу энергия аҳолига таннархидан анча арзон нархга, яъни бугунги кунда 295 сўмдан сотилади. Етмаган қисми давлат бюджетидан қопланади.
Шунда бир ойда ўртача 200 кВт соат электр энергияси ишлатадиган хонадон ойига 101 минг сўм, 400 кВт соат электр ишлатадиган хонадон эса 202 минг сўм миқдорида давлатдан шартли субсидия олмоқда.
Мисол учун: бир пайтнинг ўзида 2-3 та кондиционер, биттадан ортиқ музлаткич, компьютер ва бошқа электр жиҳозларидан фойдаланувчи, яъни тўлов қобилияти юқори хонадонлар мос равишда кўпроқ электр энергиясини сарф қиладилар. Натижада ушбу хонадонлар кўпроқ шартли субсидия олмоқдалар. Хуллас, бойлар кўпроқ фойда қиляпти, камбағаллар камроқ. Электр энергияси умуман етиб бормаган ёки чироқ кўп ўчадиган жойдаги аҳоли эса умуман фойда қилмаяпти. Аммо улар ҳам бюджетга солиқ тўлайди, яъни давлатнинг зарарини қоплаш учун меҳнат қилади.
Электр энергияси истеъмол қилувчи жами 7,3 млн абонент мавжуд. Уларнинг 80 фоизи ойига ўртача 200 кВт соатгача электр энергиясини истеъмол қилади. Лекин, мазкур хонадонларнинг ҳиссасига аҳоли истеъмол қиладиган жами электр энергиясининг бор-йўғи 31 фоизи (5,7 млрд кВт с) тўғри келади.
Бу нима беради?
Баёнотда айтилишича, энерго ресурсларни рентабелли, яъни фойда келтирадиган нархларда сотиш соҳага хусусий инвестицияларни жалб қилишга ёрдам беради, бу эса келажакда янги қувватларни яратиш, аҳолини узлуксиз ва сифатли энергия билан таъминлашнинг бирдан-бир йўлидир.
Хушнудбек Худойбердиев
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади