18:56 / 31.03.2023
129

Хоразмда яқин келажакда қандай ўзгаришлар кутиляпти?

Хоразмда яқин келажакда қандай ўзгаришлар кутиляпти?

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Хоразм вилояти ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ва фаоллар иштирокидаги йиғилишида иштирок этди. Вилоят ҳокими номзодини ўз лавозимига тасдиқлаш баробарида давлат раҳбари Хоразм вилояти учун кечиктириб бўлмас режаларни бажариш юзасидан масъулларга қатъий топшириқлар берди.

Ижтимоий соҳалар бўйича

Маҳаллада яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида 60 миллиард сўм эвазига:

  • мактабларда санитария ҳолати яхшиланади;
  • “2 та тил ва 1 та касбга ўргатиш” хоналари ташкил қилинади;
  • 12 та туманда “Ай-Ти парк” очилади.

Бундан ташқари, 1 августга қадар 25 та оғир мактаб парта билан, 100 та мактабда компьютер синфлари билан таъминланади.

Бир ой муддатда 9 та тиббиёт муассасасини замонавий ускуналар билан жиҳозланиб, вилоят ҳамда Янгибозор ва Боғот перинатал марказларига 3 та реанимобиль етказиб берилади.

Йил якунигача авария ҳолатидаги 14 та кўприкни таъмирланади, вилоятдаги маҳаллий йўлларни тўлиқ таъмирлашга Осиё инфратузилма инвестициялар банки маблағлари асосида 90 миллион доллар йўналтирилади.

2023 йилда:

  • Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 41 миллион доллар маблағлари ҳисобига Питнак, Урганч ва Хива шаҳарларида ичимлик ва оқова сувини яхшилаш лойиҳасини бошлашга йўналтирилади;
  • Тупроққалъа, Ҳазорасп, Боғот, Хонқа ва Янгиариқни узлуксиз ичимлик суви билан таъминлаш учун “Капарасс” насос станциясидаги ишларни якунланади.

Шунингдек, шароити оғир 6 минг 792 та оила уй-жойини яхшилаш ҳамда ички йўллар, электр ва ичимлик суви тармоғини таъмирлашга 280 миллиард сўм, янги қурилаётган “Ал-Хоразмий” уй-жой массивининг инфратузилмасига 100 миллиард сўм, Янгиариқ ва Янгибозордаги ичимлик суви оғир 5 та маҳаллага ҳамда 14 та мактабга олиб борадиган пиёда йўлларини таъмирлашга 20 миллиард сўм, Гурлан, Янгибозор, Урганч, Хонқа, Боғот ва Ҳазорасп туманларидаги 49 та қишлоқда мактаб, боғча, йўл ва ичимлик суви муаммоларини ҳал қилишга 85 миллион доллар йўналтирилади.

Умуман олганда, Хоразмда ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга 2023 йилда қўшимча 400 миллиард сўм (2023 йил давлат дастурларида кўзда тутилган 1,5 триллион сўмга қўшимча), оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга яна 150 миллиард сўм ажратилади (бу йил режаси 940 миллиард сўм).

Тадбиркорлик йўналишида 1 июлгача:

  • оилавий тадбиркорлик дастурлари учун берилган 940 миллиард сўмга қўшимча 100 миллиард сўм йўналтирилади;
  • Хива шаҳридаги Хизмат кўрсатиш техникуми ҳамда Шовотдаги Қурилиш касб-ҳунар коллежи биносида моно-марказ ташкил этилиб, бунга 15 миллиард сўм ажратилади;
  • тадбиркорлик ривожланган 94 та маҳаллада микро-марказлар ташкил қилиб, у ердаги лойиҳаларга яна 50 миллиард сўм имтиёзли кредит берилади;
  • 1 апрелдан бошлаб ҳоким ёрдамчиларини ундирган кредитига қараб рағбатлантириш бўйича Хоразм тажрибасини йўлга қўйилади.

Саноат тармоқларида йил якунига қадар:

  • 14 та йирик саноат лойиҳалари инфратузилмаси учун қўшимча 100 миллиард сўм йўналтирилади;
  • Урганч шаҳри ва Урганч туманида электротехника ва фармацевтика саноат парклари ташкил қилинади;
  • 20 миллион доллар инвестиция эвазига “Дамас” ва “Лабо” автомашиналари ишлаб чиқариш ҳажмини 1,5 баравар ошириш ва бу орқали камида 300 та янги иш ўрни яратилади;
  • Янгиариқда туманни 5-тоифадан 3-тоифага ўтказиш учун кичик саноат лойиҳасини амалга оширмоқчи бўлган тадбиркорларга 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит олишга рухсат берилади (ҳозир – 33 миллион сўм).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Хоразмда яқин келажакда қандай ўзгаришлар кутиляпти?