Иқтисодиёт ва молия вазирлиги “Алкогол маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги идоралараро қарор лойиҳасини муҳокамага қўйди.
Ҳужжат билан Ўзбекистонда 2023 йил 1 июндан алкогол маҳсулотлари нархи ошиши кутилмоқда. Қарор билан алкогол маҳсулотлари (пиводан ташқари) учун янгиланган энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар белгиланяпти.
1 июндан 1 литр тайёр маҳсулот учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нарх тегишлича:
- вино — 14 400 сўм ва 16 400 сўм (илгари 12 000 сўм ва 14 200 сўм);
- коняк — 57 400 сўм ва 66 000 сўм (илгари 48 200 сўм ва 57 800 сўм);
- ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар — 37 000 сўм ва 43 000 сўм (илгари 30 200 сўм ва 36 200 сўм) этиб белгиланади.
Апрель бошларида Ўзбекистон Грузия билан алкоголли ичимликлар ишлаб чиқариш бўйича кластерлар яратиш юзасидан қўшма лойиҳаларни амалга ошириши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди. 2022 йил декабрда эса “Алкогол ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонун Сенатнинг ўттиз олтинчи ялпи мажлисида маъқулланган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг