
Россиянинг Новосибирск вилояти ветеринар ва фитосанитар назорат қилиш хизмати бошқармаси 18 тонна мевани Ўзбекистонга қайтариб юборди. Бу ҳақда Россиянинг ветеринар ва санитар назорат бўйича Федерал хизмати ("Россельхознадзор")нинг вилоят бўйича бошқармаси сайтида хабар қилинган, дейилади "Кун" нашрида.
Меваларнинг 9,075 тоннаси шафтоли ва 9,214 тоннаси нектариндан иборат бўлиб, Россияга автомобиль транспорти орқали етказилган эди. Назоратчилар шафтолида мевахўрларни (мева қурти) аниқлашган.
Шарқ мевахўри ички карантин объекти ҳисобланиб, олма, нок ва беҳи дарахтларининг меваларига худди олма қурти каби зарар етказади. Ҳашарот данакли мевалардан шафтоли, гилос, олхўри, ўрикка ҳам жиддий зарар етказиши аниқланган. У асосан новда ва мевани зарарлайди. Янги ўсган новда учидан кириб ўртасини кемиради. Мева ичига кириб данак атрофини ейди ва етилиб, мева ичидан чиқади ҳамда ғумбакка айланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.