date

Ўзбекистоннинг олтин захираси 48,74 миллиард долларга етди

Ўзбекистоннинг олтин захираси 48,74 миллиард долларга етди

Ўзбекистон Марказий банки маълумотига кўра, 2025 йил июл ойи якунига қадар мамлакатнинг олтин-валюта захиралари миқдори 48,74 миллиард долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 0,4 фоизга ёки 193,7 миллион долларга кўпроқдир.

Йил бошидан бери Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 7,56 миллиард долларга (18,4 фоиз) ўсди. Мутахассислар бу ўсишни халқаро бозордаги олтин нархларининг барқарорлиги ва мамлакатнинг қимматбаҳо металлар бўйича фаол сиёсат юритиши билан изоҳламоқда.

Маълумот учун, 2025 йил июн ойида Ўзбекистон дунёда энг кўп олтин харид қилган мамлакат бўлди. Ушбу ойда жаҳон марказий банклари жами 22 тонна олтин сотиб олган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистоннинг олтин захираси 48,74 миллиард долларга етди