Хитойда июль ойида ишлаб чиқариш ҳажми камайди ва чакана савдо ҳам сустлашди. Бу ҳукуматни ички талабни ошириш ва иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш чораларини кўришга мажбур қилмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, саноат ишлаб чиқариши июльда 5,7% га ўсди. Бу июн ойидаги 6,8% кўрсаткичидан паст. Чакана савдо эса 3,7% га ошди, бу сўнгги йилларда энг паст ўсишлардан биридир.
Мутахассислар бунинг сабабини ички талабнинг сустлиги, кўчмас мулк бозоридаги муаммолар ва глобал иқтисодий хавфлар билан изоҳламоқда. Инвестициялар ҳам кутилганидан паст бўлди.
Янги уйлар нархи июль ойида ўтган йилга нисбатан 2,8% га тушди. Бу аҳолининг харид қилиш иштиёқини пасайтириб, иқтисодий ўсишга салбий таъсир қилмоқда.
Таҳлилларга кўра, Хитой иқтисодий ўсиши 2025-йилда 4,6% атрофида бўлиши кутилмоқда. Бу ҳукумат белгилаган 5% мақсадидан паст ва йил охиригача сезиларли ўсиш бўлиши кутилмаяпти.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар