date

20-август олтин қуймаларнинг сотув нархлари эълон қилинди

20-август олтин қуймаларнинг сотув нархлари эълон қилинди
Ўзбекистон Марказий Банки томонидан ўлчовли олтин қуймаларнинг 20-августдаги сотув нархлари эълон қилинди.

1 грам олтин нархи олдинги қийматга нисбатан 4600 сўмга камайган.

Ўлчовли олтин қуймаларнинг нархлари қуйидагича:
5 грам - 6 900 000 сўм.
10 грам - 13 800 000 сўм.
20 грам - 27 599 000 сўм.
50 грам - 68 998 000 сўм.
100 грам - 137 995 000 сўм.

Ўлчовли олтин қуймаларни Ўзбекистондаги барча банкларнинг офисларидан харид қилиш мумкин.

Эслатма: Банк офисига боришдан олдин олтин қуймалар мавжудлигини аниқлаштириб олиш ёдингиздан чиқмасин. Олтин нархи жадал суръатда ошиб бораётганлиги сабабли сотувларнинг ҳажми ҳам ортган. Кўплаб банк офисларида олтин қуймаларнинг тугаб қолиш эҳтимоли мавжуд.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » 20-август олтин қуймаларнинг сотув нархлари эълон қилинди