Истанбул–Фарғона рейсида 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

1 дақиқа ўқиш105
Истанбул–Фарғона рейсида 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Centrum Air авиакомпаниясининг Истанбул–Фарғона йўналишидаги C6 316 рейсида учган йўловчиларнинг 99 та багажи Истанбулда қолиб кетди.

Маълум қилинишича, 4 октябрь куни амалга оширилган рейсда ҳаво кемасига юк ортиш вақтида эксплуатацион чекловлар жорий этилган. Авиакомпания қарор парвоз хавфсизлиги талабларига мувофиқ қабул қилинганини билдирган. Шу сабабли багажларнинг бир қисми самолётга юкланмаган.

Centrum Air юзага келган вазият сабаб йўловчилардан узр сўраб, қолиб кетган багажларни имкон қадар тезроқ Фарғонага етказиш чораларини кўраётганини маълум қилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, багажлар 5 октябрь куни соат 22:00 да Фарғона аэропортига етказилиши режалаштирилган. Йўловчилардан багаж биркаларини сақлаб қолиш ва зарур ҳолларда Фарғона аэропортининг багаж бўлимига мурожаат қилиш сўралган.

Авиакомпания қолиб кетган багажларни етказиб бериш бўйича ишлар олиб борилаётганини билдирган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?