Жавоҳир Синдаровдан "Тўй қачон?" деган саволларга жавоб берилди

1 дақиқа ўқиш98.5K
Жавоҳир Синдаровдан  "Тўй қачон?" деган саволларга жавоб берилди

Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров билан ўтказилган интервьюда ундан мамлакат биринчилигини қўлга киритгани ва бу ютуқдан кейинги таассуротлари ҳақида сўралди.

Шахматчи Хитой, Ҳиндистон ва АҚШ каби кучли жамоалар устидан ғалаба қозониб, Олимпиада чемпионлигини қўлга киритиш катта ҳаяжон берганини таъкидлади. Бироқ унинг сўзларига кўра, энг катта ҳаяжон чемпионликдан кейин Ўзбекистон Президенти билан бўлиб ўтган учрашув вақтида юзага келган.

"Хитой, Ҳиндистон ва Америка каби жуда кучли жамоалардан ғалаба қозониб, Олимпиада чемпионлигини қўлга киритганимизда, албатта, ҳаяжон бўлади. Лекин энг катта ҳаяжон барибир чемпионликдан сўнг юртбошимиз билан бўлган учрашувда бўлади. Мен жуда хурсандман, юртимизда шахматга шундай эътибор қаратилаётганидан", — деди Жавоҳир Синдаров.

Суҳбат давомида шахматчига шахсий ҳаётига оид савол ҳам берилди. Ижтимоий тармоқларда Жавоҳир Синдаров ва Бибисара Асаубаэва бирга кўриниш бериши тез-тез муҳокама қилиниши сабабли ундан «Тўй қачон?» дея сўралди.

Жавоҳир Синдаров эса ҳозирча асосий эътибори спортдаги мақсадларига қаратилганини билдирди.

"Мақсадим ҳали жаҳон тожи учун курашиш. Ҳали у нарсаларга эътиборимни қарата олмайман. Кейинчалик эътибор қаратамиз", — дея жавоб берди шахматчи.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?