Алишер Узоқов бирров тўй хизмати нархини очиқлади

1 дақиқа ўқиш18.1K
Алишер Узоқов бирров тўй хизмати нархини очиқлади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Алишер Узоқов ўзбек тўйларида бирров хизмати нархи 3 минг доллардан бошланишини тасдиқлади ва бу нарх эвазига уч-тўртта қўшиқ ижро этилишини айтди.
  • Унинг таъкидлашича, баъзи оилалар айнан унинг “Ошиқ юрак” ёки “Наҳотки” каби қўшиқларини эшитишни истаб чақирганида шундай нарх айтилиши мумкин.
  • Хонанда тўй хизматларига тез-тез чиқмаслигини, баъзан эса бошқа ишлар сабаб таклифларни рад этишига тўғри келишини қўшимча қилди.

Актёр ва хонанда Алишер Узоқов “Интервю ТВ” дастуридаги суҳбатда ўзбек тўйларидаги бирров хизмат нархи ҳақида гапирди.

Суҳбат давомида ундан “Ўзбек тўйларидаги энг қиммат санъаткор ким?” деб сўралганида, Алишер Узоқов қисқача “Билмайман”, деб жавоб берди.

Шундан сўнг журналист унинг бирров хизмат нархи 3 минг доллардан бошланишини ва уни ўзи билган энг қиммат санъаткор эканлигини айтиб, бу маълумот тўғри ёки йўқлигини сўради.

“Ҳа, шунақа. Энди энг қиммати мен бўлдимми?” — деди Алишер Узоқов ҳазил аралаш.

Журналист эса 3 минг долларга бирров доирасида нечта қўшиқ куйланиши билан қизиқди. Хонанда бу нарх эвазига уч-тўртта қўшиқ ижро этилишини айтди.

Алишер Узоқов аслида тўй хизматларига тез-тез чиқмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, айрим оилалар айнан унинг ижросини, хусусан, “Ошиқ юрак” ёки “Наҳотки” каби қўшиқларини эшитишни истаб чақирмоқчи бўлишганида, шундай нарх айтилиши мумкин.

“Шунақа ёшлар, шунақа оилалар борки, 'Алишер Узоқ керак, айнан 'Ошиқ юрак' қўшиғи керак', дейдиганлар бўлади. 'Наҳотки' керак, дейдиганлар бўлади. Шунда шунақа нарх айтилади. Бу камми?” — деди хонанда.

Журналистнинг “Озгина қўшиш керак, кам”, деган ҳазилига Алишер Узоқов ҳам кулиб жавоб берди.

“5 минг қиламизми? Ризқда барибир. Шунинг учун ҳам тўйларга кўп чиқилмайди. Бўлса, бир-иккита ёки учта шунақа бўлиб қолиши мумкин”, — деди у.

Суҳбат давомида журналист хонанданинг вақти бўлса, 3 минг долларга тўйга чиқиши мумкинлигини, вақти бўлмаса таклифни рад этиши эҳтимоли борлигини айтди. Алишер Узоқов эса яқинда шундай ҳолат бўлганини эслади.

“Бўлди, яқинда шунақа ҳам. Бора олмадим. Чунки ундан олдин бошқа иш олиб қўйилиб, тоққа чиқиб кетиш керак бўлиб қолганди. Шунинг учун чиқиб кетиб қолдик”, — деди актёр.

Маълумот учун, Алишер Узоқов “Ошиқ юрак”, “Наҳотки” каби қўшиқлари ҳамда кино ва сериаллардаги роллари билан танилган.

Сизнингча, санъаткорнинг тўйда бирров хизматига 3 минг доллар тўлаш ўзини оқлайдими? Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?