Тошкентда маҳр талаби сабаб тўй бекор қилингани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда шаръий никоҳ маросими вақтида маҳр масаласидаги келишмовчилик сабаб тўй бекор қилингани ҳақида хабарлар тарқалди.
Тарқалган маълумотларга кўра, ўзини воқеа гувоҳи сифатида таништирган фуқаро келиннинг аммаси маҳр сифатида икки хонали уй талаб қилганини айтган. Шунингдек, куёвдан уй олиб беришга ваъда бериши ва бу ваъдани видеога ёзиб олиш сўралгани билдирилган.
Айтилишича, куёв ушбу шартга рози бўлмаган ва никоҳ маросими ўтказилаётган хонадондан чиқиб кетган.
Ҳозирча воқеа қачон ва қаерда содир бўлгани, шунингдек, келин-куёв ҳамда уларнинг яқинларининг муносабати ҳақида расмий маълумот берилмаган.
Маълумот учун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси маҳр никоҳда аёлга тегишли бўладиган ҳақ экани ва унинг келиннинг шахсий мулки ҳисобланишини қайд этган.






























Изоҳлар 0
…