2025 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 17 та давлатдан жами 12,6 минг тонна хурмо импорт қилди. Маҳсулотларнинг умумий қиймати 9 млн АҚШ долларига (тақрибан 113 млрд сўм) тенг бўлди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу ҳажм ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,9 минг тоннага кўпдир. Импорт асосан Эрон, Тунис ва Туркиядан амалга оширилди.
Энг кўп етказиб берганлардан: Эрон – 9,8 минг тонна, Тунис – 810 тонна, Туркия – 396 тонна. Хурмога бўлган талаб рўза, байрам ва куз мавсумида сезиларли даражада ўсмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар