Жаҳон молия бозорларида олтин нархлари яна тарихий рекордни қайд этди. Bloomberg агентлиги маълумотларига кўра, Чикаго товар биржасида (CME) олтин фючерслари котировкалари ўзининг энг юқори чўққисига етди. Бир унция олтин учун баҳолар $3508 даражасини кўрсатди.
Бу кўрсаткич олтин бозорида тарихда илк бор қайд этилган энг катта нарх бўлиб, глобал иқтисодиётдаги беқарорлик ва геосиёсий вазият билан боғлиқ ҳолатлар натижаси сифатида баҳоланмоқда. Йил бошидан бери олтин нархи 30 фоиздан зиёд ўсиб, инвесторлар учун янада жозибадор қимматбаҳо активга айланди.
Bloomberg экспертларининг қайд этишича, бу ўсишнинг асосий сабабларидан бири АҚШ Федерал захира тизими (ФЗТ)га бўлган босимларнинг кучайиши билан изоҳланади. Яқин ойларда ФЗТ асосий фоиз ставкаларини пасайтириши мумкинлиги ҳақидаги гаплар қимматбаҳо металларга бўлган талабни кескин оширди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!