Ўзбекистон Марказий Банки томонидан ўлчовли олтин қуймаларнинг 3-сентябрдаги сотув нархлари эълон қилинди.
1 грам олтин нархи олдинги қийматга нисбатан 17600 сўмга ошган.
Ўлчовли олтин қуймаларнинг нархлари қуйидагича:
5 грам - 7 270 000 сўм.
10 грам - 14 541 000 сўм.
20 грам - 29 082 000 сўм.
50 грам - 72 705 000 сўм.
100 грам - 145 409 000 сўм.
Ўлчовли олтин қуймаларни Ўзбекистондаги барча банкларнинг офисларидан харид қилиш мумкин.
Эслатма: Банк офисига боришдан олдин олтин қуймалар мавжудлигини аниқлаштириб олиш ёдингиздан чиқмасин. Олтин нархи жадал суръатда ошиб бораётганлиги сабабли сотувларнинг ҳажми ҳам ортган. Кўплаб банк офисларида олтин қуймаларнинг тугаб қолиш эҳтимоли мавжуд.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар