date

Олтин нархи ўсишига қарамай давлатлар харидни давом эттирмоқда

Олтин нархи ўсишига қарамай давлатлар харидни давом эттирмоқда

Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council, WGC) маълумотларига кўра, 2025 йил август ойида дунё марказий банклари жами 15 тонна олтин сотиб олди. Бу июль ойидаги қисқа танаффусдан сўнг бозорда фаол харидлар қайта бошланганини кўрсатмоқда.

WGC ҳисоботида қайд этилишича, «олтин нархининг рекорд даражада ўсиши айрим марказий банкларнинг сотиб олишини чеклаётган бўлиши мумкин, аммо бу қизиқиш пасайганини англатмайди». Тескариси, кўплаб давлатлар олтин захираларини оширишда давом этмоқда.

Августда энг фаол харидчилар қаторида Қозоғистон (8 т), шунингдек, Туркия, Хитой, Ўзбекистон, Болгария, Чехия ва Гана (2 т дан) марказий банклари қайд этилган. Фақат Россия (–3 т) ва Индонезия (–2 т) олтин сотган.

Ўзбекистон захираси августда 366 тоннага етди. Бироқ бу кўрсаткич 2024 йил охирига нисбатан 17 тоннага камайган. WGC маълумотида таъкидланишича, Ўзбекистон марказий банки олтинни бозордаги нарх ўзгаришларига қараб тактик бошқармоқда ва уни “фойдали актив” сифатида ишлатмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Олтин нархи ўсишига қарамай давлатлар харидни давом эттирмоқда