date

Олтин нархи тарихда илк бор 4000 доллардан ошди

Олтин нархи тарихда илк бор 4000 доллардан ошди

Нью-Йоркдаги Comex биржасида олтин нархи бир трой унцияси (31,1 грамм) учун илк бор 4000,1 долларга (16 000 000 сўм атрофида) чиқди, деб Bloomberg хабар берди. Гарчи кейинчалик 3987,4 долларга тушган бўлса-да, нарх ҳозирги вақтда ҳам рекорд даражага яқин турибди. Илгариги рекорд 6 октябрда қайд этилган бўлиб, у пайтда унция нархи 3949 долларни ташкил этган эди.

Ўтган ҳафта мобайнида олтин нархи уч марта тарихий максимумни янгилади. У 3757 доллардан 3885 долларгача кўтарилди, бу деярли 130 доллар ёки 3 фоиздан зиёд ўсиш демакдир. Бундай кескин кўтарилиш олтинга бўлган талабнинг ортганидан далолат беради.

Олтин нархининг ошишига асосий омил — 1 октябрдан бошлаб АҚШ ҳукумати фаолиятининг вақтинча тўхташи (шатаун) бўлди. Давлат бюджети бўйича келишмовчиликлар натижасида давлат идоралари ёпилган ва инвесторлар хавфсиз актив сифатида олтинга юз бурган.

Bloomberg маълумотларига кўра, 2025 йил бошидан буён олтин нархи 50 фоизга ошган. Январь ойида у 2623 доллар (10 500 000 сўм) бўлган. Бу ўсишга Дональд Трамп давридаги геосиёсий ноаниқликлар ҳам таъсир кўрсатгани айтилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Олтин нархи тарихда илк бор 4000 доллардан ошди