Ўзбекистонда чиқиндиларни қайта ишлаш ва экологик технологияларни жорий этиш мақсадида “Эко-асфальт” лойиҳаси амалга оширилмоқда.Бу усул орқали полиэтилен ва бошқа пластик чиқиндилар қайта ишланиб, асфальт таркибига қўшилади.Лойиҳа йўл қурилиши харажатларини камайтириш ва атроф-муҳитга таъсирни озайтиришни кўзда тутади.
Пластик қўшилган асфальт битум сарфини камайтиради ва қурилиш харажатларини 30 фоизгача тежайди.Бундай асфальт иссиқлик ва совуққа чидамли, ёриқларга бардошли ҳамда узоқ муддатли бўлади.Экологик самарадорлик билан бир қаторда, инфратузилма сифати ҳам яхшиланиши кутилмоқда.
Бундай ечимлар илгари Нидерландия, Ҳиндистон ва бошқа давлатларда синовдан ўтказилган ва ижобий натижа берган.Ўзбекистонда кенг жорий этилиши экологик барқарорликка хизмат қилиши айтилмоқда.Лойиҳа миллий иқтисодиётга ҳам ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!