
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси берган маълумотларга кўра, 2024-йил давомида мамлакатимизда жами 33,4 минг тонна нўхат ҳосили етиштирилди. Бу кўрсаткич барча тоифадаги қишлоқ хўжалиги субъектларини қамраб олади.
Мазкур миқдорнинг асосий қисмини фермер хўжаликлари етиштирган бўлиб, уларнинг ҳиссасига 24 минг тонна тўғри келади.
Шунингдек, деҳқон ва томорқа хўжаликлари томонидан 6,9 минг тонна, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари томонидан эса 2,5 минг тонна нўхат етиштирилган.
Мазкур кўрсаткичлар Ўзбекистонда дуккакли экинлар, хусусан нўхат етиштириш бўйича барқарор ўсиш кузатилаётганини англатади. Мутахассисларнинг фикрича, нўхат нафақат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда, балки экспорт салоҳиятини оширишда ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.