
Ўзбекистон Марказий Банки томонидан ўлчовли олтин қуймаларнинг 30 октябрдаги сотув нархлари эълон қилинди.
1 грам олтин нархи олдинги қийматга нисбатан 16 800 сўмга ошган.
Ўлчовли олтин қуймаларнинг нархлари қуйидагича:
5 грам -7 964 000 сўм.
10 грам - 15 928 000 сўм.
20 грам - 31 856 000 сўм.
50 грам - 79 639 000 сўм.
100 грам - 159 279 000 сўм.
Ўлчовли олтин қуймаларни Ўзбекистондаги барча банкларнинг офисларидан харид қилиш мумкин.
Эслатма: Банк офисига боришдан олдин олтин қуймалар мавжудлигини аниқлаштириб олиш ёдингиздан чиқмасин. Олтин нархи жадал суръатда ошиб бораётганлиги сабабли сотувларнинг ҳажми ҳам ортган. Кўплаб банк офисларида олтин қуймаларнинг тугаб қолиш эҳтимоли мавжуд.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар