
Ўзбекистон Марказий Банки томонидан ўлчовли олтин қуймаларнинг 31 октябрдаги сотув нархлари эълон қилинди.
1 грам олтин нархи олдинги қийматга нисбатан 6 800 сўмга пасайган.
Ўлчовли олтин қуймаларнинг нархлари қуйидагича:
5 грам - 7 930 000 сўм.
10 грам - 15 860 000 сўм.
20 грам - 31 719 000 сўм.
50 грам - 79 298 000 сўм.
100 грам - 158 595 000 сўм.
Ўлчовли олтин қуймаларни Ўзбекистондаги барча банкларнинг офисларидан харид қилиш мумкин.
Эслатма: Банк офисига боришдан олдин олтин қуймалар мавжудлигини аниқлаштириб олиш ёдингиздан чиқмасин. Олтин нархи жадал суръатда ошиб бораётганлиги сабабли сотувларнинг ҳажми ҳам ортган. Кўплаб банк офисларида олтин қуймаларнинг тугаб қолиш эҳтимоли мавжуд.
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 