
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025-йилнинг январ–сентябрь ойларида Ўзбекистонда жами 11,1 миллион квадрат метр турар-жой фойдаланишга топширилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 фоизга кўпдир.
Ҳудудлар кесимида энг катта кўрсаткич Тошкент вилоятида қайд этилди — 1 435,2 минг кв.м. Шунингдек, Бухоро (1 216 минг кв.м), Наманган (1 127,8 минг кв.м), Андижон (1 089,3 минг кв.м) ва Хоразм вилоятлари (984,1 минг кв.м) ҳам юқори натижа қайд этди.
Энг кам уй-жой эса Сирдарё вилоятида топширилди — 90,2 минг кв.м. Самарқанд вилоятида 312,7 минг, Қорақалпоғистонда эса 669,2 минг кв.м уй-жой фойдаланишга топширилган. Қолган ҳудудларда кўрсаткичлар 400–900 минг кв.м оралиғида бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.