date

Уй-жой бозори октабрда нега бу қадар жонланди?

Уй-жой бозори октабрда нега бу қадар жонланди?

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази октабр ойидаги Ўзбекистон уй-жой бозори бўйича янгиланган таҳлилни тақдим этди. Ҳисоботга кўра, ой давомида уй-жой олди-сотди битимлари 12 фоизга ошиб, 27,1 мингга етди.

Бу кўрсаткич 2023 йил августидан бери қайд этилган энг юқори натижа ҳисобланади. Бозордаги фаоллик ўсиши мутахассислар томонидан ижобий ўзгариш сифатида баҳоланмоқда.

Энг катта ойлик ўсиш Хоразм, Бухоро ва Тошкент вилоятларида кузатилди. Ушбу ҳудудларда битимлар сони ўртача 26 фоизга кўпайган.

Октабр ойида иккиламчи уй-жой бозоридаги нархлар ўсиш суръати ҳам бироз тезлашди. Ўртача квадрат метр нархи бир ой ичида 2,4 фоизга ошди, сентябрда эса бу кўрсаткич атиги 0,6 фоиз эди.

Шу билан бирга, Тошкентда ўртача ижара нархлари ўтган ой даражасида сақланиб қолди. Айни пайтда, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ижара ҳақлари 1,6 фоизга ошган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Уй-жой бозори октабрда нега бу қадар жонланди?