date

Ўзбекистонликлар қайси суғурта турини энг кўп танламоқда?

Ўзбекистонликлар қайси суғурта турини энг кўп танламоқда?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ-октябрь ойларида Ўзбекистонда суғурта хизматлари ҳажми 10 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2,6 трлн сўмга ошган.

Суғурта хизматлари ҳажмида энг катта улушни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш, автотранспорт воситалари ва бошқа транспорт турларини суғурталаш, юк ва мулкни суғурталаш ташкил этди. Ушбу турлар умумий ҳажмнинг 81,5 фоизини ташкил қилган.

Шунингдек, 2025 йилнинг январ-октябрь ойларида қайта суғурталаш хизматлари 14,2% ни, ҳаётни суғурталаш бўйича хизматлар улуши эса 4,3% ни ташкил этган.

Бу маълумотлар Ўзбекистонда суғурта бозорининг ривожланиши ва аҳолининг бахтсиз ҳодисаларга қарши ҳимояни кучайтиришига бўлган қизиқишини кўрсатади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонликлар қайси суғурта турини энг кўп танламоқда?