Тошкентда шубҳали 176 килограмм гўшт йўқ қилинди

1 дақиқа ўқиш116
Тошкентда шубҳали 176 килограмм гўшт йўқ қилинди

Шайхонтоҳур тумани Санепидқўмита мутахассислари озиқ-овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида «Эски Жува» деҳқон бозорида рейд ўтказди.

Мониторинг давомида бозор автотураргоҳида 176 килограмм музлатилган мол гўшти аниқланган. Маҳсулот қора полиэтилен пакетларда сақланган бўлиб, унга тегишли ветеринария ҳужжатлари бўлмаган. Шунингдек, гўштни сақлашда санитария талабларига риоя қилинмаган.

Аҳоли саломатлиги учун эҳтимолий хавф туғдириши сабабли мазкур гўшт савдо муомаласидан олиб қўйилган ва белгиланган тартибда йўқ қилинган.

Текширув якунларига кўра, озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш ва сақлаш қоидалари билан боғлиқ яна олтита қоидабузарлик аниқланган. Масъул шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Harbiy kiyimdagi shaxslar yuk mashinasidan go‘sht mahsulotlarini tushirishmoqda.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?