date

Nike Tech қандай қилиб сиёсий воқеа фонида трендга айланди?

Nike Tech қандай қилиб сиёсий воқеа фонида трендга айланди?

АҚШ ҳарбийлари томонидан Венесуэла президенти Николас Мадуронинг қўлга олингани акс этган суратлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Ушбу суратларда Мадуронинг устида бўлган “Nike Tech Fleece” спорт кийими кутилмаганда трендга айланди.

Доналд Трамп томонидан Truth Social платформасида эълон қилинган суратдан сўнг, Google Trends маълумотларига кўра, атиги икки кун — 4–5 январь оралиғида “Nike Tech”, “grey Nike Tech” ва “Nike Tech tracksuit” калит сўзларига бўлган қизиқиш кескин ошган. Айрим қидирувлар бўйича машҳурлик индекси максимал 100 баллга етган.

Натижада Nike’нинг расмий сайтида ушбу моделнинг бир нечта ўлчамлари қисқа вақт ичида сотилиб кетди. Хусусан, Мадуронинг ўзи кийган 3ХЛ ўлчам тахминан бир соат ичида харид қилиб бўлинган.

Маълумотларга кўра, тўлиқ спорт тўплами — толстовка ва шим нархи 270 долларни ташкил этади. Устки кийим 145 доллар, жоггер шим эса 125 доллардан сотилмоқда.

Кутилмаган сиёсий воқеа спорт кийимлари бозорида ҳам ўзига хос “реклама эффекти”ни юзага келтирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Nike Tech қандай қилиб сиёсий воқеа фонида трендга айланди?