date

Андижон кийим саноатида рекорд кўрсаткич қайд этди

Андижон кийим саноатида рекорд кўрсаткич қайд этди

Ўзбекистоннинг йирик саноат тармоқларидан бири бўлган кийим-кечак ишлаб чиқаришда Андижон вилояти 2025 йилда мутлақ етакчилик қилди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган йили мамлакат бўйлаб йирик корхоналар томонидан 43,1 триллион сўмлик кийим-кечак маҳсулоти ишлаб чиқарилган.

Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 21,7 фоизга ўсишни кўрсатмоқда. Мазкур саноатнинг энг катта ҳиссаси эса Андижон вилоятига тўғри келмоқда — бу ерда 19,7 триллион сўмлик маҳсулот тайёрланган.

Вилоятлар кесимидаги ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:

  • Андижон вилояти — 19,7 трлн сўм
  • Наманган вилояти — 3,9 трлн сўм
  • Тошкент вилояти — 3,6 трлн сўм
  • Тошкент шаҳри — 2,9 трлн сўм
  • Фарғона вилояти — 2,8 трлн сўм
  • Навоий вилояти — 2,1 трлн сўм
  • Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари — 1,8 трлн сўмдан
  • Қолган вилоятлар — 1 триллиондан кам ҳажмда

Кўриниб турибдики, Андижон вилоятининг бу соҳадаги улуши республика бўйича умумий кўрсаткичнинг қарийб 46 фоизини ташкил қилмоқда. Бу эса вилоятнинг тикувчилик ва енгил саноат борасидаги салоҳияти, ишчи кучи ва ишлаб чиқариш қувватларининг юксак даражада эканлигини кўрсатади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Андижон кийим саноатида рекорд кўрсаткич қайд этди