Ярим йилда 4,8 млрд киловатт-соат электр энергияси йўқотилди

Ярим йилда 4,8 млрд киловатт-соат электр энергияси йўқотилди

Ўзбекистонда электр тармоқларидаги йўқотишлар ҳануз юқорилигича қолмоқда. Президент билан ўтказилган ёқилғи-энергетика тармоғига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинишича, жорий йилнинг дастлабки олти ойида тармоқларда 4,8 миллиард киловатт-соат электр энергияси йўқотилган.

Қайд этилишича, электр энергияси йўқотишлари ўртача 17,2 фоизни ташкил этмоқда. Айрим ҳудудларда, жумладан Андижон шаҳри, Асака, Янгиобод, Косон, Кўкдала, Бойсун, Олтинсой, Қўштепа, Тошлоқ, Қўшработ ва Самарқанд туманида бу кўрсаткич 25 фоиздан юқори.

Шунингдек, тўрт йилдан буён жорий этилган ASKUE ва ASKUG тизимларига қарамай, 300 мингта газ ҳамда 234 мингта электр ҳисоблагичи тармоққа маълумот узатмаётгани қайд этилди. Бу эса айрим ҳудудларда дебитор қарздорликнинг ортишига сабаб бўлмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар