Тоға ва вояга етмаган жияни гиёҳванд модда билан ушланди

Андижон вилоятининг Марҳамат туманида катта миқдордаги “гашиш” билан боғлиқ ноқонуний фаолиятга чек қўйилгани айтилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, 1993 йилда туғилган, муқаддам судланган эркак ноқонуний фаолиятига 2010 йилда туғилган вояга етмаган жиянини ҳам жалб қилган ва ундан гиёҳванд моддаларни ташишда фойдаланган.
Улар Tracker русумли автомобилда дала ҳудудидан наркотик моддани олиб чиқиб кетаётган вақтда қўлга олинган. Текширув давомида автомобилдан қарийб 2 килограмм “гашиш” моддаси аниқлангани билдирилган.
Қайд этилишича, гумонланувчи 2023 йилдан буён гиёҳванд моддаларни четдан контрабанда йўли билан олиб кириб, Ўзбекистон ҳудудида тарқатиш билан шуғулланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.






























Изоҳлар 0
…