Ўзбекистон 2017 йилда 199 лойиҳа бўйича 4,505 миллиард доллар ҳажмидаги хорижий инвестицияларни ўзлаштиришни режалаштирган.
Ҳукумат кафолати остидаги хорижий кредитлар ҳисобига 79 лойиҳа бўйича 1,854 миллиард доллар, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига 120 лойиҳа бўйича 2,65 миллиард доллар ўзлаштириш кўзда тутилган.
Хорижий инвестицияларнинг катта қисми — 37 лойиҳа бўйича 2,47 миллиард доллар ёқилғи-энергетика соҳасида ўзлаштирилиши режалаштирилган. Хориж компаниялари нефт-газ соҳасидаги 20 лойиҳа бўйича 1,97 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестиция киритиши мўлжалланган.
Хусусан, 2017 йилда "Лукойл" умумий қиймати 8 миллиард доллардан ортиқ бўлган иккита МТБни амалга ошириш учун 1,217 миллиард доллар киритади, Gas Project Development Central Asia (GPD, Gazprom International шўъбаси) эса умумий қиймати 1,3 миллиард долларга яқин бўлган икки лойиҳа — Устюрт ва Сурхондарё вилоятида газ конларини ишга туширишга киришади. 2017 йилга режалаштирилган инвестиция ҳажми 160 миллион долларни ташкил этади.
Халқаро молия институтларининг хорижий кредитлари ҳисобига энергетика соҳасида 17 лойиҳа бўйича 506,7 миллион доллар ўзлаштириш режалаштирилган. Япониянинг Mitsubishi Corporation ва Mitsubishi Hitachi Power Systems Ltd компаниялари умумий қиймати 1,5 миллиард долларга яқин бўлган икки лойиҳа — Наманган вилоятида қуввати 900 МВт бўлган Тўрақўрғон ИЭС қурилиши ва Навоий ИЭСда қуввати 450 МВт бўлган буғ-газ қурилмасини ўрнатишга киришади. Шунингдек, Хитойнинг Zhuhai Singyes Green Building Technology компанияси Самарқанд вилоятида қуёш электростанцияси қуришни бошлайди.
Расмий статистикага кўра, 2016 йил якунлари бўйича Ўзбекистон иқтисодиётида хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилиши 11,3%га ўсган ва 3,7 миллиард доллардан ошган. Шу тарзда, 2017 йилда бу кўрсаткичнинг ўсиши 21,6%ни ташкил этиши лозим. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди