date

Ўзбекистонда IT соҳасида энг кўп қайси хорижий компаниялар фаол?

Ўзбекистонда IT соҳасида энг кўп қайси хорижий компаниялар фаол?

Ўзбекистонда ахборот ва алоқа соҳасида 2026 йил 1 март ҳолатига кўра 1 242 та хорижий корхона фаолият юритмоқда, деб хабар беради Миллий статистика қўмитаси.

Маълумотларга кўра, энг катта улуш 457 та компания билан Россияга тўғри келади. Кейинги ўринларни Қозоғистон (113 та) ва Беларус (63 та) давлатлари эгаллаган.

Шунингдек, бошқа мамлакатлар ҳам фаол иштирок этмоқда:

  • АҚШ – 58 та компания
  • Туркия – 51 та компания
  • Хитой – 40 та компания
  • Қолган давлатлар ҳиссаси – 341 та компания

Рўйхатда, шунингдек, БАА (32 та), Япония (30 та), Тожикистон (29 та) ва Жанубий Корея (28 та) ҳам муҳим ўрин тутган.

Статистикага кўра, 2026 йилнинг январь–февраль ойларида ахборот ва алоқа хизматлари ҳажми 14,776 триллион сўмни ташкил этган. Бу ҳажм таркибида:

  • Компьютер дастурлаш хизматлари – 46%
  • Телекоммуникация хизматлари – 31,2%
  • Ахборот хизматлари – 14,3%
  • Нашриёт хизматлари – 6,3%

Ушбу маълумотлар Ўзбекистонда IT ва ахборот-коммуникация сектори қандай ривожланаётганини, шунингдек, хорижий инвестицияларнинг соҳадаги таъсирини кўрсатади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда IT соҳасида энг кўп қайси хорижий компаниялар фаол?